Камондан отиш. Вакилларимиз Осиё кубогида совриндор бўлди

Айни кунларда БААнинг Шаржа шаҳрида камондан отиш бўйича Осиё кубоги босқичи якунига етди. Қувонарлиси, унда иштирок этган ҳамюртларимиз микс дастурида шоҳсупага кўтарилишди. Бу ҳақда Милли Олимпия қўмитаси матбуот хизмати хабар бермоқда.

Манбага кўра, Амирхон Содиқов ҳамда Зиёдахон Абдусатторова жуфтлиги дастлаб Ироқни 5:1 ҳисобида мағлубиятга учратди. Ҳамюртларимиз чорак финалда таркиби турли бўлсада, мазкур йўналишда Токио-2020 Олимпиадасида ғалаба қозонган Корея Республикадан 6:2 ҳисобида устун келишди. Бироқ ярим финалда Хитой Таипейи вакилларига 4:5 ҳисобида имконият бой берилди. Бронза медали учун кечган беллашувда эса Бангладеш 5:3 ҳисобида мағлуб этилди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!