Кан "Ювентус"нинг трансфер сиёсатига кескин норозилигини билдирди
"Бавария" бош директори Оливер Кан "Ювентус" билан боғлиқ можаро ҳақида фикр билдирди. Мутахассис "Бавария" ҳеч қачон бундай фирибгарликни кўрмаганини айтди. Кан замонавий футболда адолатсизликларга қарши.
"Бавария" раҳбарияти клубимизнинг қаттиқ ишлаётгани ва бошқа клубларнинг аксинча миллионлаб пулларни совураётганидан безовта. Молиявий "Fair Play" мавжуд бўлганда, бу қандай содир бўлаётганини тушунолмаяпман.
Биз ФИФАдан барча қоидаларнинг изчил бажарилишини қаттиқ назоратга олинишини интиқлик билан кутиб қоламиз", - деди Кан. Италияда яна бир жанжал авж олмоқда. "Ювентус" трансферлар сиёсати ва маош тўлаш билан боғлиқ вазиятларда умум қоидаларни бузмоқда ва фирибгарликда айбланмоқда. Энди клубга рейтингдаги ўрнини пасайтиришгача жиддий санкциялар билан таҳдид қилишяпти.
Фикрлар