Канадалик гўзал теннисчи чорак финалга чиқди
Ads

Сўнгги йилларда ўйини қовушмаётган канадалик теннисчи Эжени Бушар Тайбэй шаҳрида ўтаётган “Taiwan Open” мусобақсида чорак финалга йўл олди.

Иккинчи давранинг Эжени Бушар ва руминиялик Ана Богдан ўртасидаги учрашувда канадалик теннисчи ҳар иккала сетда 7:5 ҳисобида зафар қучди.

Шу тариқа чорак финал йўлланмасини қўлга киритган Эжени ярим финалга чиқиш учун хитойлик Ван Яфанга қарши рақобатлашади.

Эслатиб ўтамиз, Бушар сўнгги тўққиз ойда илк маротаба бир турнирда қаторасига икки маротаба ғалаба қозонди.

Sports.uz