Канчельскис дўстининг сирини очиб қўйди

Ўз даврининг машҳур футболчиси бўлган Андрей Канчельскис “Манчестер Юнайтед”даги жамоадошларидан бири Брайан Робсон ҳақида гапирди.

- “Манчестер Юнайтед”да ичкиликка ружу қўйган ўйинчи Брайан Робсон эди. У бошқаларга қараганда, бир неча баробар кўп ичарди. Шу ҳолда машинасини миниб, уйига кетарди. Учрашувдан кейин ичкилик ичиш одат эди. Бу ҳолат ҳозир ҳам бор, - деди Канчельскис.

Таъкидлаш жоизки, россиялик футболчи МЮ сафида тўрт йил, Брайан Робсон эса 13 йил тўп тепган.  

Андрей Канчельскис мураббийлик фаолияти давомида “Навбаҳор”ни ҳам бошқарди. Ўтган мавсум наманганликлар қониқарсиз натижалар туфайли уни истеъфога чиқарган эди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!