Канчельскис яна “катта саҳнада”

Суперлиганинг 10-турида “Навбаҳор” ҳамда “Андижон” иштирокидаги водий дербиси кўпчиликнинг қизиқишини уйғотганди. Чунки охирги йилларда ушбу клублар ўртасидаги дербиларга гувоҳ бўлмаётгандик. Шу боис бу сафарги тўқнашувни ўзгача ҳаяжон билан кутганлар кўп бўлди. Айниқса, ўз олдига чемпионлик учун курашиш вазифасини қўйган “Навбаҳор” учун ҳар бир ўйин худди финалдек ўтишини инобатга олсак, бу сафарги водий дербисидан ҳар нарсани кутиш мумкин эди. Чунки “Андижон”нинг ҳозирги аҳволи ҳам ҳавас қилиб бўлмасди. Шунинг учун улар ҳам Намангандаги ўйиннинг қанчалик қийин ўтишини билган ҳолда шунга яраша ўйин кўрсатишларини кутгандик ва амалда ҳам шундай бўлиб чиқди.

Шу куни об-ҳаво ўз инжиқлигини кўрсатиб, кучли ёмғир ёғди. Аммо стадионга йиғилган мухлислар ва айниқса, Андижондан борган ашаддий ишқибозлар ҳар қандай ҳолатда ҳам севимли жамоасини ёлғизлатиб қўймасликларини яна бир бор исботладилар. Аммо ҳамма ҳам бу учрашувга бора олгани йўқ ва ўйинни “Спорт” телеканалида жонли равишда кўриш умидида ҳам эдилар. Бироқ аксига олиб “Спорт” водий дербисини олиб бермади. Аммо хафа бўлишга ҳожат йўқ эди, чунки бу ўйинни Наманган телеканали тўғридан-тўғри эфирга узатди. Буни билган билди, билмаганлар эса билмади.

Ўйин учун иккала жамоага ҳам раҳмат айтсак арзийди. Футболчилар майдонда борларини бериб ўйнашди. Ёғаётган ёмғир эса асло жамоаларнинг шаштини сўндирмади. “Навбаҳор” ўтган турда ўз майдонида “Металлург” билан дуранг ўйнаб қўйгани учун бу сафар қандай бўлмасин ютиши керак эди. “Андижон” ҳам бунгача бор йўғи битта ғалаба қозонгани боис бу ўйинни ютиши лозим эди. Шу боис майдонда ҳақиқий футбол, ҳақиқий кураш кечди. Ўйиннинг бошларида “Навбаҳор”нинг собиқ ҳужумчиси Рўзимбой Аҳмедов қийин вазиятда гол уриб ҳисобни очгани меҳмонларга қўшимча куч ва мотивация бергани ҳам рост. Бу эса мезбонларнинг ишини янада қийинлаштириб юборди. Шу куни Илдар Маматказин бошчилигидаги ҳимоячилар ҳам яхши ўйнашди. Умуман олганда, бу сўзни “Андижон”нинг ҳар бир ўйинчисига нисбатан айтиш мумкин. Улар “Навбаҳор”нинг жиддий қаршилигини енгишга ҳаракат қилишди. Аслида эса воқеалар ривожи андижонликларнинг ғалабаси томон ўзгариб бораётганди. Бироқ охирги дақиқаларда “Андижон”нинг собиқ ўйинчиси Азиз Ибрагимов томонидан урилган гол якунда учрашувнинг дуранг билан тугашини таъминлади. Эътибор берган бўлсангиз, голларни иккала жамоанинг собиқ футболчилари киритишди. Ўйинда эса тортишувли ҳолатлар ва асаббузарликлар ҳам кузатилди. Аслида ҳам шундай бўлиши керак эди. Боиси водий дербиси шуниси билан ҳам водий дербиси деб аталади.

“Навбаҳор” бош мураббийи Андрей Канчельскис яна ўйиндан кейин “катта саҳнага” чиқди. Одатда унинг матбуот анжуманларида билдирадиган фикрлари анча кескин ва бир томонлама бўлиб қолмоқда. “Андижон”га қарши учрашувдан кейин ҳам россиялик мураббий яна ўз анъанасига содиқ қолган ҳолда фикр билдирди. Аммо унинг рақиб ўйинчиларининг шахсиятига тегадиган сўзларни айтишга ҳаққи йўқ. Футбол – бу спорт, бу кураш, бу ўйин. Шундай экан, буни чидаганга чиқарган. Канчельскис эса жамоаси ғалаба қозона олмаган пайтларда айбни рақиб ўйинчиларидан ва ҳакамлардан излаш билан оворалиги билан эсда қолмоқда холос. Эътибор беринг, “Навбаҳор” кетма-кет икки марта ўз майдонида ўйнади ва аслида режа бўйича улар олти очкони олишлари лозим эди. Аммо бунинг ўрнига наманганликлар фақат икки очкони қўлга кирита олдилар холос ва тўрт очкони йўқотди. Қизиғи шундаки, “Навбаҳор” бош мураббийи “Металлург” ва “Андижон”га қарши учрашувлардан кейин деярли бир хил фикрларни билдирди:

“Металлург”га қарши учрашувдан кейин айтган гаплари!

Бироз асабий ўйин бўлди. Агар биринчи бўлиб рақиб дарвозасини ишғол эта олганимизда, ғалаба қозонар эдик. Футболни раққосалар ўйнамайди. Ҳар бир вазиятда йиқилиб, майдонда ётиб олинишини асло оқламайман. Бу ўйин темпини туширади ва ўйин жозибасини бутунлай йўқотади. Бугун тез ёрдам вакиллари кўмаги керак бўладиган вазият умуман бўлгани йўқ. Лекин кўплаб вазиятларда ўйинчилар оддий ҳолатларда ҳам майдонга чўзилиб олишди. Агар биз рақиб дарвозасини биринчи бўлиб ишғол этганимизда, аминманки, бутунлай бошқача ўйин кетарди. Ғалаба қозона олмадик – ўзимиз айбдормиз. Бугун 2 очкони йўқотдик. Лекин ўз шогирдларимдан майдонда ҳа деб ётиб олавермаганликлари учун мамнунман. Шу боисдан ҳам уларни ҳурмат қиламан, - деганди мутахассис.

«Андижон»га қарши учрашувдан кейинги айтган гаплари!

- Бу футбол эмас, балки раққосалар майдонга чиққандек гап. Уят! Уялиш керак футболчилар, уялиши! Ўйинни тўхтатиб қўйишмоқда. Футбол ўйнаб бўлмаяпти. Менга айтинглар-чи, бугун тез тиббий ёрдам машинаси бировни шифохонага олиб кетдими? Кимдир жавоб бера оладими? «Андижон» футболчилари қизлардек майдонга ётиб олавериб вақтни ўлдирди. Уялиш керак! Уят!

Деярли бир хил гаплар-а? Ўтган сафар ҳам, бу сафар ҳам у рақиб ўйинчиларининг шахсиятига тегадиган гапларни айтиб, ўзини оқлашга уриняпти. Лекин бу тўғрими? Унинг жамоаси очко йўқотса, албатта рақиб футболчиларини раққосалар дея айблаши керакми? Буни қандай тушуниш мумкин? Бунинг устига у кеча ҳакамлар шаънига ҳам номаъқул сўзларни ишлатганини айтиш лозим.

Ёдингизда бўлса, чемпионатнинг биринчи туридан кейин Тошкентда «Навбаҳор» «Қўқон-1912» билан дуранг ўйнагач, Канчельскис матбуот анжуманида ўйиндаги дуранг учун гўёки бунинг ичида ва ташида бўлмаган ЎФА билан ПФЛни танқид қилиб чиққанди. Кейин эса орадан кўп ўтмай мутахассис айтган гаплари учун расман узр сўраб чиққанди. Россиялик мутахассис фикр билдираётганда тилига эхтиёт бўлишини маслаҳат берган бўлардик. Оғзимга нима келса шуни гапираверман деса адашади. Бу Россия эмас, балки серқуёш Ўзбекистон!

Канчельскис бировлардан айб қидиргунча ўз жамоасининг натижаларини яхшилаш чораларини кўрса бўлмайдими? Ахир Наманган вилояти ҳокими жамоа учун барча шароитларни яратиб бераётган бўлса, мақсад ва вазифа аниқ бўлса, Наманган халқининг эса «Навбаҳор» ва мураббийдан ишончи катта. Аммо ўз майдонидаги кетма-кет иккита учрашувдаги дурангдан кейин Канчельскисга яна аввалгидек ишонч юқори бўлиб қолмоқдами, деган ҳақли савол ҳам туғилади. Ундан кўра у ўз ўрни ҳақида кўпроқ ўйласа бўлармиди? Натижага ким жавобгар? Ўзи бировларни ҳақорат қилаётган «раққоса» футболчиларми ёки мураббийми?

«Навбаҳор» 10 та ўйиндан фақат учтасидагина ғалаба қозонди холос. Ваҳоланки, жамоа олдига чемпионлик вазифаси қўйилган. Аслида биз ҳам водий жамоаларининг яна аввалги мавқеларига қайтишини истаймиз. Бу борада «Навбаҳор» жамоасининг олиб бораётган ишларини қадрлаймиз. Лекин «Пахтакор» билан «Локомотив»га рақобат қилмоқчи бўлган жамоанинг шу кунгача фақат учта ўйинда ғалаба қозона олганини қандай тушуниш мумкин? Аслида эса «Навбаҳор»нинг ўзида ҳам ҳал қилиниши керак бўлган муаммолар бўла туриб, бу ёқда мураббий рақиб жамоа ўйинчилари ва ҳакамларни ҳақорат қилиб гапираётгани ғалати. Ундан кўра жамоасининг ўйинидаги муаммоларни бартараф этиш чораларини кўрмайдими? Қолаверса, мураббийнинг айтаётган гаплари дўстона алоқаларни ўрнатишган Наманган ва Андижон мухлислари ўртасида яна зиддиятли ҳолатларни келтириб чиқариш эҳтимолини ҳам ошириши турган гап. Кўряпсизми, эхтиётсизлик билан айтган гаплар қанчадан-қанча акс-садоларни келтириб чиқаряпти. Ўзини ҳурмат қилган мураббий эса аввало қайд этилаётган салбий натижалардаги айбни ўз зиммасига олишдан қўрқмайди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
Bahrom Razzakov
28/05/2019 09:25
Biz Navbahor va uning murabbiylar shtabiga ishonamiz ! Sanlar qachon erkak bo'lib hakamlarni xatolarini yozasan ? Videoni ko'rsang yaqqol PENALTI ediku .... !Behuda boshini ushlab yotvoladigan o'yinchilar bilan CoCa Cola ligani kuchaytira olasanmi ??? Yoki 90 minut shiddat bilan o'ynayotgan Navbahor o'yinchilari bilan liga kuchayadimi !!?? Sanlar qachon holis fikr yozasan ???
&
Isakhodjaev Muhtorjon
28/05/2019 10:34
Sen umunan yozma Navbahor haqida y
Абдулло Салибаев
28/05/2019 10:07
бу сайтда хам бир тарафлама фикр юритадиган журналистлар бор экан. Уйин темпи тушиши, хакамлар савияси пастлигини ёзмай, бутун эътиборини тренерни сузларига каратибди. Менимча сан журналист эмасса балки адвокат булсанг керак. Футболни ф харфини тушунганингда эди бунака макола ёзмаслигинг акник эди. Бу маколанг билан сан хам бутун навбахор мухлисларига душмансан!!!
&
Наманганец
28/05/2019 09:42
Мактаб укувчиси ёзгагми нима бало бу мак'олани , ИЛТИМОС уйинни кормастан туриб к'алам тебратма . Андижон ахлини хурмат к'иламиз , уша куни мухлислик килишни к'ойилатишди , лекин уйинчилари эмас . Топ бу 200 кг лик тош эмас узи боши бн обчикиб йотиб оляпти , уз узидан йотволганларни гапирмадим . Агар яна беш минут вакт булганда Навбахор 2чи голни урар эди .Канчелскис бор гапни гапирди , айрим уйинчиларни хисобга олмаса ракоса сузигаям арзимайди . Хуллас пенальтини гапирмайман , хали вакти келиб Навбахор узини оклайди , лекин бу газвода супеплигаси да Навбахор булмаса бир тигинга киммат ЧЕМПИОНАТ. Хамма Навбахорга карши ойнайди , Насаф ва Бунйодкор ягона халол жамоалар , колгани шу журналистлага охшаб бир томонли жамоалар . Улуг айом кунида хеч йо халол булина , Ёзсанглар борини ёзинглар , бу кайтар дунйода ЭРТАГА силаниям илдизинани кимдир чопиб кетмасин . Йолгонларни ёзиб халк'ни онгини захарламанглар
Behzod Aliev
28/05/2019 20:26
Андижондан Навбахорга кейинги уйинларда омад
&
Akbar Ali
28/05/2019 10:35
Nima bolmoqda jurnalist 25- maydan uxlab endi turdilarmi deyman. Nima hamma jurnalistlar oyinni kormay yoki rolikni kormay fikr yuritadimi. 1 tasi nosqovoqni rasmga oladi yana 1 tasi oyin tugaganiga 3 kun bolsa yana qayta yozmoqda yozar ekansan oyin tugagandan keyin yozmeysanmi jurnalist. Ozingizni jurnalist hisoblasangiz hakamni xatolarini yoziwingizni ham kuyib qolaman. Yoki siz ham buyurtma maqola yozadigan jirnalistsiz. Sports.uz ham sekinlik bn xaqiqatni emas 1 tarafni yoziwni bowladimi CA dan endi qutildik desak bunisi nima hakamni ham xatolarini qowib yozmabsizda ortoq jurnalist
АС МИЛАН
28/05/2019 13:22
Буларга керак эмас ҳақиқатни ёзиш ёки гапириш. Нега Арвеладзе ҳақида мақолалар чиқаришмайди шунча шароит айтган ўйинчисини олиб берди раҳбарлар Ўзб чемпионатида билган бўқини еб юрибди албатта ҳакамлари билан майдонларни ёмонларда, ҳақиқат туққанингга ёқмайди деган экан машойиқларимиз.
&
Akbar Ali
28/05/2019 15:35
Bizda jurnalistlar xaqiqatni yozishga qorqishadi. Unda nima uchun bular jurnalist degan savol keladi hayolimga
Ahror Nodir
28/05/2019 09:48
Сен журналист булсанг бор хакикатни ёз. Хакамларни ёззанг юкоридагилар каламингни синдирамиз дедидими? Уйинни курдингми ? Кул билан футбол уйнайдими? Майдондаги хакам еки курми? Сен каби журналистлар шуларни езмасанг ... ким езади? Шу кетишда узбек футболи пастга шунгийди.. бизни ЖЧ га боришимиз учун хали 50 йил бор агар футбол шу булса
&
Ahadhon
28/05/2019 10:07
Fikrimga.qushilaman.
&
Ahadhon
28/05/2019 10:09
Xaqiqatiyozadigan.junalisbormi.
&
Isakhodjaev Muhtorjon
28/05/2019 11:33
Sarlafhani qarang Kancheliskis yana katta sahnada emush, Shuhratjon quymiysizmi Mard bulib sarlafhani,HAKAMLAR katta sahnada deb.
&
Абвгд
28/05/2019 09:55
Бу журналист бугун уйгондими, уйинни курганми узи ёмгирдан бошкасини ёзмаган, бутун сайтла хам Навбахорга карши буганми? ЗЗЗЗЗ
abdugani sattarob
28/05/2019 11:39
Сопорт уз хам урганиптида навбахорни ёмонласа каментария купаяркан деп ану ит сайт са дан
&
Ramzis ll
28/05/2019 11:38
Xoy aqlli jurnalist shunchalik aqlli ekansan nimaga to'p qo'lga tekkan vaziyat videosini qo'ymaysan . Xolis bo'lish kerak. Shu jurnalistlar bir tomonlamasanlar yoki kimlardandur qo'rqasan
&
Isakhodjaev Muhtorjon
28/05/2019 10:45
Hurmatli Shuhrat Juraboev sizni jurnalistik faoliyatingizga omad,faqat Navbahor haqida yozmang iltimos! Endi murabbiy tugri natijaga aybdor lekin bu savodsiz hakamlar odamni asabiga tegyaptiku
&
+998909071003
28/05/2019 14:18
Тамом булипти
&
Футбол футбол
28/05/2019 14:38
Нима тамом булипди
&
+998909071003
28/05/2019 14:17
Тамом
&
Isakhodjaev Muhtorjon
28/05/2019 10:51
Surhon Qoqon uyinidagi penalti hatto yon hakam ham kuribti vaholanki qaytarib kurganda zu'rga kuringan y, bizning uyindagini yaqqol qul bilan uynagan oldida turgan hakam kurmasa qani haqiqat pfl nega izoh bermaydi
&
Isakhodjaev Muhtorjon
28/05/2019 10:43
Hurmatli Shuhrat Juraboev sizni jurnalistik faoliyatingizga omad,faqat Navbahor haqida yozmang iltimos! Endi murabbiy tugri natijaga aybdor lekin bu savodsiz hakamlar odamni asabiga tegyaptiku
&
Мансур Муродуллаев
28/05/2019 10:26
Сиз журналистлар хеч хам бир томонлама фикир юритмайсизларда, аввал узингларга бокинглар. Мураббий тугри эътироз билдиряпти. Термамиз араб жамоалари билан уйнаган пайтларда худди шу гапларни хаммамиз айтар эдик, шу катори сизлар хам. Хозир эса уша араб жамоалари хам тоза уйнашяпти, бизни футбол эски араб футболига ухшаб коляпти. Минг афсус шундай футболимиз умуман ривожлангани йук, ундан кура футболни ривожлантириш буйича езинг.
&
lochin
28/05/2019 09:31
канакадир калтафимми бу журналист бир маъно йу маколасида
&
lochin
28/05/2019 09:29
ээ канака журналистсан дух ёми хакамни гапиришга сани маколанг узи бир томонлама факат мурабий тугрисида нега металург бн уйиндан кегин хакамни гапирмади яхши бошкарди нега 11 метрлик бермаганин ёзмайсанми журналистлар хакикатни ёзса кегин футбол ривожланади агар шу мурабий бн навбахор супер лигада ё болганда кизиги хам йу эди чемпионатни рахмат этишинг кк сан журналистлар наманган борлиги учун
&
Fc soloko jem
29/05/2019 14:29
Muxlislik madaniyatinyam sal tanqit qisin kancheviskiy . Turkiyani galatasaroy muxlislaridayam bunchalik mas iminno men reyal bilan bõgan õyiniga kirganman . Faqat bosim bosim raqibga . Jamoasini esa qõllab quvvatledi xolos . Namananga õsha kunu musilmon diniga xos bõmagan qattu xarakatlardi qildi . Bu nimasi penalti bermasa endi shunaqa xotillarga õxshab bakilashka voxokozo otish kerakmi . Qani qachongacha bu kanchevskiga ishonasilarikin silardi bu raxnomoilar buyil nimalar qibera oladikin . Yoki yana matbuotda õzini kõzkõz qib yurarmikin . Omadilardi bersin lekin chenpiyonlik silarga mas ekan naboxor
&
Fc soloko jem
29/05/2019 10:45
Sal uyatish kerakda õz yuingda õynab turub penaltiy sõragani . Keyin Naboxor muxlislar rõzani kunida non õrik somsalardi ottilar ulug ayom kunida . Buyam muxlislikmi yoki ashadilikmi . Mesilarga aytaman bu jinnilik kancheviski janobi ollilari natija qilolmasa raqib va sudya . Odatagidek nima kõr kõrdi qoronĝida topadida muxlislaram shunaqa sudya sudya . Sal fudbolga reyalni qarash buyerada 50%50ku penalti atmasfera yuqori bõgandan keyin adashadida bunaqa xolatlardi Apl kõryapmizku. Bizi fudboldi evropaga solishtirga anchabor bizi fidboldi osiyoga qarab misol ketir . Liboy kamanda natija uchun yotadi xutti Navboxor Paxtakor õyiniga õxshab õzlarini avliyo yasamastan shaltaĝini artish paxtakorbilan nichiya õynab kõrdik nishollashdi biz shunaqa qisek nima yarashmedimi . Sal uyalish uluĝ ayom kunida ĝiybat qilormastan xavorang larga õxshab dõppi purush xotinlaram sallarchakmas Navboxor
&
Xabibullo Jakbarov
29/05/2019 14:31
Penalteni penalte deydimi
&
Fc soloko jem
29/05/2019 19:01
1 xaftadan buyon shu penaltiy deb kamet yozadi agar nabaxor foydasiga ishlassa borakanu xalol sudya dem boshqotiradi.Nabaxor muxlislari fudbolga reyalni balet qililar . Fatat degani jinnilikmas .
Олдинги фикрларни кўрсатиш