Канчельскисга таҳдид қилишди. Ундан "Навбаҳор"дан ундирилиши керак бўлган пулни камайтириш талаб этилган!

"Навбаҳор" клуби собиқ бош мураббийи Андрей Канчельскис ўлим таҳдиди туфайли полицияга мурожаат қилди, дея хабар бермоқда "Championat.com" сайти "Телеграм"даги  "Мутко прав" каналига таяниб.

Маълум бўлишича, 22 ноябрь куни кечки овқат пайтида "Оазис" кафесида бир неча номаълум шахслар томонидан Канчельскисга таҳдид бўлган. Улар "Навбаҳор"дан талаб қилинаётган жарима суммаси камайтирилишини талаб қилган. ФИФА қарорига кўра, наманганликлар россиялик мутахассисга 1,6 миллион евро тўлаши лозим.

Андрейга 80 минг еврога рози бўлиш таклиф қилинган ва агар бунга рад жавобини берса, ногирон қилишларини айтишган. Кенчельскис улар билан муроса қилмаган ва полицияга хабар берган. Ҳозирда, тергов-суриштирув ишлари бошланган.

52 ёшли мураббий "Навбаҳор"дан 2020 йилнинг октябрь ойида бўшатилган эди. Бунга маошдаги қарздорлик масаласи сабаб бўлгани айтилганди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
Baxil Alihuja
01/12/2021 19:30
1,6 млн еврони янада ошириб шилиб олиш керак!