Бугунги кунда том маънода ҳамма Aльварезга қарши жанг қилишни хоҳлайди. Ҳатто ғалаба қозониш учун имкониятлари йўқлигини биладиганлар ҳам “пиар” учун шундай қилишни лозим топади. Шунинг учун, бугунги кунда "Канело" учун яхши рақибни танлаш жуда нозик масала.

Бу борада эса Сауль Альварес танлаш ҳуқуқига эга. Чунки, у ҳозирда чемпион ва жаҳоннинг энг кучли боксчиси ҳисобланади. Шунинг учун, DAZN даъвогарлар рўйхатини эълон қилди.

DAZN эълон қилган номзодлар рўйхати: Дмитрий Бивол, Aртур Бетербиев, Давид Бенавидес, Калеб Плант, Билли Жо Саундерс, Каллум Смит, Жермалл Чарло, Геннадий Головкин, Деметриус Aнрейд. "Канело" ни ким танлар экан. Воқеалар ривожини бизда кузатиб боринг!