Каннаваро: "Конгога қарши баҳс аввалгиларига қараганда эркинроқ ўтади"

Komp: Xabar sarlavhasi ostidagi

Ўзбекистон терма жамоаси мураббийи Фабио Каннаваро мундиальнинг 3-туридан ўрин олган Конгога қарши беллашувдан аввал ўйин ҳақида гапириб ўтди.

"Биз Жаҳон чемпионатида жуда кўп нарсани ўрганмоқдамиз. Биз жамоа сифатида ўсишимиз мумкин бу турнирда. Чунки юқори даражадаги рақибларга қарши ўйнаб келдик. Эртанги баҳс ҳам бизни ривожланишимизга хизмат қилади. Мен илк кунларданоқ футболчиларга нисбатан босимни йўқотишга ҳаракат қилганман. Қуръадан кейин ҳам босимсиз ўйнаш кераклигини айтдим.

Мамлакатда болалар футболи, академиялар ва ёшларга алоҳида эътибор берилади. Шу сабабли Ўзбекистон илк бор Жаҳон чемпионатида иштирок этмоқда.

Албатта эртага аввалги ўйинларга нисбатан эркинроқ баҳс бўлади. Чунки аввалги 2 та турда биз жуда кучли рақиблар билан ўйнадик. Шу сабабли эртанги ўйин биз учун бошқача бўлади.

Мен мураббий сифатида ўйин сифатини оширишга, футболчиларга ёрдам беришишга ҳаракат қиламан. Эртага қўлимиздан келган барча имкониятни амалга ошириб, ғалаба қозонишга ҳаракат қиламиз".

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!