Каноэчиларимиз Жаҳон кубогида шоҳсупага кўтарилишди

Айни кунларда Германиянинг Дуйсбург шаҳрида байдарка ва каноэда эшкак эшиш бўйича Жаҳон кубогининг иккинчи босқич беллашувлари бўлиб ўтмоқда. Қувонарлиси, бугун стартга чиққан вакилларимиздан Дилноза Раҳматова ҳамда Нилуфар Зокирова жуфтлиги кумуш медални қўлга киритди.

Каноэчиларимиз 200 метр масофага кечган беллашувда саралаш ва ярим финал босқичларидан муваффақиятли ўтиб, финалда иккинчи бўлиб марра чизиғини кесиб ўтишди. Ҳамюртларимизнинг қайд этган натижаси 42.137 сонияга тенг. Олтин медаллар хитойлик жуфтликга насиб этган бўлса, венгрияликлар кучли учликни якунлаб беришди.

Каноэда эшкак эшиш бўйича Жаҳон кубоги. Германия, Дуйсбург.
Аёллар, каноэ. 200 метр, жуфтлик.
1. Венжун Лин ва Лици Чжан (Хитой) – 42.014
2. Дилноза Раҳматова ва Нилуфар Зокирова – 42.137
3. Вираг Балла ва Кинско Такаш (Венгрия) – 42335

Манба: МОҚ

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!