Канселу "Барса"га ўтишга жуда яқин

"Манчестер Сити" қанот ҳимоячиси Жоау Канселу яқин вақтлар ичида "Барселона"га ўтиши кутиляпти. 

Журналист Ашраф Бен Аяд берган хабарга кўра футболчи жума куни Каталония клубида тиббий кўрикдан ўтади. "Кўк-анорранглилар" уни 25 миллион еврога сотиб олиш банди бор. 

Унга кўра, "Барса" бу мавсум Ла Лигада ЕЧЛ йўлланмасини қўлга киритса, ушбу банд автоматик тарзда ишга тушади. 

Қайд этиш лозим, португал жорий мавсум "Сити"нинг бирорта ўйини учун қайдномага киритилмади. 


Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!