Канселу ниҳоят Гвардиола билан бўлган можаро ҳақида гапирди

Португалия терма жамоаси ва "Барселона" клуби ҳимоячиси Жоау Канселу "Манчестер Сити" бош мураббийи Хосеп Гвардиола билан бўлган келишмовчилик ҳақида узоқ вақтдан сўнг гапириб ўтди. 

"У мен каби кучли шахс. Иккаламиз келиша олмаган масалалар борлиги ҳақиқат, аммо у барибир дунёнинг энг яхши мураббийи. 

Ҳаёт давом этмоқда ва мен "Барселона"да бахтлиман. Келажакда нима бўлишини эса ҳеч ким олдиндан айтиб бера олмайди", - деди португалиялик ҳимоячи.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!