Канселу яна "Сити"га қайтмаслиги мумкин

Инсайдер Фабрицио Романо ўзининг ижтимоий тармоқдаги саҳифасида маълум қилишича, "Барселона" "Манчестер Сити" ҳимоячиси Жоау Канселу билан ижара шартномасини имзолашга яқин турибди.

Манбага кўра, 29 ёшли футболчининг ўзи аллақачон "кўк-анорранглилар" билан шахсий келишувга эришган ва ҳозирда клублар ўзаро келишиб олишлари қолган холос. Бу яқин кунларда содир бўлиши кутилмоқда. "Барселона" шу ҳафта ушбу трансферни ёпиш режалаштирган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ "Барселона" ва "Манчестер Сити" ўртасидаги шартномада ижара муддати тугаганидан кейин каталонияликлар 29 ёшли ҳимоячининг ҳуқуқларини сотиб олиши ҳақидаги бандни ўз ичига олиши, аммо бу мажбурий бўлмаслиги ҳақида хабар берилганди.

Маълумот учун, португалиялик футболчи ўтган мавсумнинг иккинчи қисмини "Бавария"да ижара асосида ўтказди ва Бундеслиганинг 15 ўйинида битта гол урди ва 4 та голли узатмани амалга оширди.

Трансфермаркт футболчининг бозор нархини 50 млн еврога баҳоламоқда.

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!