Капелло: Месси Роналдудан кучлироқ, аммо унга Аргентина терма жамоаси ёрдам бермаяпти
Ads

Италиялик машҳур мутахассис Фабио Капелло кеча бўлиб ўтган Аргентина ҳамда Исландия (1:1) терма жамоалари ўртасидаги баҳсда Лионель Мессининг кўрсатган ўйини ҳақида ўз фикрини билдириб ўтди.

“Месси Роналдунинг хет-тригидан кейин босим остида қолди. Криштиану бу сафар кўпроқ нарсага эришишни хоҳлади.  У олдин жаҳон чемпионатларида бу қадар кўп гол урмаган эди. Кеча Аргентина терма жамоасининг ярим ҳимояси ёмон ўйнади. Ҳар сафар Мессига тўпни узатиш учун майдон марказида қийинчиликка дуч келди. Месси Роналдудан кўра кўпроқ нарсага қодир деб ўйлайман, аммо аргентиналик футболчилар унга ёрдам беришмаяпти”, - дейди Капелло.

Эслатиб ўтамиз, Месси ўша баҳсда Исландия дарвозаси томон белгиланган пеналтидан унумли фойдалана олмаган эди.