Капелло: Роналду - буюк чемпион, Месси - даҳо

Италиялик машҳур мураббий Фабио Капелло "Барселона" ҳужумчиси Лионель Месси ва "Ювентус" ҳужумчиси Криштиану Роналдуни ўзаро солиштирди.

“Роналду ажойиб футболчи ҳисобланади, бироқ, Месси – даҳо. Футбол тарихида 3та даҳо футболчи бор: Пеле, Марадона ва Месси. Роналду жамоаларига ғалаба қозониш учун ёрдам беради, аммо Месси бутунлай бошқача. Мен Мессини илк бор 16 ёшлигида кўрганман. У мени ўшандаёқ ҳайратда қолдирган. У ўшанда ўзини худди 20 ёшли футболчилардек тутарди. У бошқалар қила олмайдиган нарсаларни қилади. Роналду – буюк чемпион, аммо даҳо эмас”, - дейди Капелло.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!