Капелло Хитой клубидан кетади

Хитойнинг “Цзянсу Сунин” клуби бош мураббийи Фабио Капелло мавсум якунланганидан сўнг жамоадан кетмоқчи. Бу ҳақда “Corriere dello Sport” хабар бермоқда.

Норасмий хабарларга қараганда, Капелло Жампьеро Вентуранинг ўрнига Италия терма жамоасини бошқариши мумкин.

Маълумот учун, дон Фабио июн ойида Хитой клубини қабул қилиб олган эди. Ҳозирда унинг жамоаси 26 очко тўплаган ҳолда Хитой Супер лигасида 13-ўринни банд этиб турибди.