Карантиндан кейин ҳам футболга рухсат берилиши аниқ эмас... Керак бўлса, футболдан воз кечилади...

Юртимизда коронавирус пандемияси туфайли жорий этилган карантин секин-аста юмшатилмоқда. Бирин-кетин вирусдан фориғ бўлган вилоятларда ҳаёт аввалгидек бўла бошлаяпти. Бу эса футбол баҳслари ҳам озгина вақтдан сўнг бошланиб қолишини англатади.

Айрим давлатлар лигаларни тўхтаган ҳолатида тугатмоқда, баъзилар мавсумни якунлаб қўймоқчи ва ҳоказо. Хўш, биздачи? Бизда бу жараён қандай кечади? Эндигина бошланган Суперлига маълум вақт мухлисларсиз ўтиши айтилди холос.

Қолгани тахминан қандай бўлишини билиш мақсадида мутахассисларга юзландик. “Спорт” телеканали трансляция режиссёри Жамолиддин Бобожонов саволларимизга жавоб берди.

“Спорт” телеканали шарҳловчиси Мурод Ризаев футболдаги мавжуд қоидадан норози, уни бекор қилиш тарафдори

MVI_0128.MOV.00_01_00_05.Still001

- Карантиндан кейин ўзбек ва хориж футболини қандай тасаввур қиласиз? Ўзгаришлар бўлиши мумкинми?

- Аниқ бир фикр билдириш қийин. Чунки карантиннинг қачон тугаши жуда муҳим. Масалан, Европа мамлакатлари чемпионатларни апрелнинг бошлари ёки охирги ҳафтасига, ундан сўнг май ойининг дастлабки 10 кунлигидан давом эттиришни режалаштирганди. Агар вазият шу ойнинг охиригача ўнгланмаса, саволлар кўпаяди. Яъни футбол ўтказиладими, шундай бўлса қайси саналарда, янги мавсумгача тугатиладими ваҳоказо. Бу саволларга жавоб йўқ. Сабаби карантин тугагандан кейин ҳам футболга рухсат берилиши ҳали аниқ эмас.

Карантиндан кейин футбол, албатта, ўзгаради. Юқорида санаб ўтганларимнинг ўзи бир мисол. Иқтисодиётда ҳам кризис бошланади. Футбол инсон яшаши учун бирламчи восита эмас. Агар керак бўлса биринчи навбатда футболдан воз кечилади.

Европа қитъасида миллионлар ўйини тезроқ тикланади. Бошқа жойларда жараён сал оғирроқ кечиши мумкин. Лекин умид қиламанки, узоғи икки йилда футбол ҳам, ҳаёт ҳам карантингача бўлган ҳолатига қайтади.

- Суперлигани энди қандай ўтказишни таклиф қиласиз?

- Май ойида карантин бутунлай тугатилса ҳам ҳукумат оммавий тадбирларга рухсат бермаслиги ёки одамлар тўпланмаслиги учун футбол мухлисларсиз ўтказилиши мумкин. Бу ҳолат бизнинг футболимизга катта йўқотиш бўлмайди. “Навбаҳор”, “Андижон” ва бир нечта клубларимизнинг ишқибозларини айтмаса, бошқалар билан мақтана олмаймиз. Лекин 3-5 минг бўлса ҳам мухлис стадионга ташриф буюрарди.

Кўп эҳтимол ёз ойларида футболни тиклаганимиз билан ўйинлар мухлисларсиз ўтказилади. Бундай пайтда клубларга майдоннинг алоқаси йўқ. Томошабинлар келмагандан кейин “Навбаҳор” Наманганда ўйнаши шартмас, деб ўйлайман. Суперлиганинг маълум бир қисмини ёки мухлисларнинг келишига рухсат берилгунга қадар учрашувларни Тошкент ва Тошкент вилоятида ташкил этиш мумкин. Бунда жамоаларга енгиллик бўларди. Чунки вилоятлараро транспортлар ҳаракати тикланмаган. Хавфсизлик нуқтаъи назардан келиб чиқиб айтдим. Якуний қарорни ПФЛ чиқаради.

Футбол мухлисларсиз бўлса-да, тезроқ тиклангани яхши. Чунки ўйинчилар спорт формасини тиклаб олиши лозим. Қолаверса, кузда Осиёда терма жамоаларнинг муҳим учрашувлари бошланиши мумкин. Унгача эса биз, албатта, футболимизни етказиб олишимиз шарт. Қанча тез бошласак, шунча яхши.

Даврон Файзиев - Чемпионатларни давом эттириш тарафдорилиги, АПЛ раҳбарларининг қўрқуви ва Суперлига қачон бошланиши ҳақида

суперлига

Бобур Акмалов: Суперлиганинг тезроқ тугаши Ўзбекистон миллий терма жамоасига фойда

- Европада футбол чемпионатларининг давом этиши кўпроқ пулга боғлиқми ёки чемпионни аниқлашга?

- Назаримда, иккиласига ҳам. Чунки кучли бешликда пул масаласида айниқса, АПЛ жуда катта шартномаларга эга. Агар мавсум давом эттирилмаса, оқибати нима бўлишини билмайман. Мутасаддилар бирор ечим топади. Кўп эҳтимол мавсум давом эттирилади.

Тасаввур қилинг сиз деҳқонсиз. Шартнома асосида кимгадир 100 тонна маҳсулот етказиб беришингиз керак. Сиз унинг 70 тоннасини бергансиз, лекин келишув 100 тоннага. Сиз ундан шунча маҳсулотга пул олиб қўйгансиз ва кейинги ишларни мўлжаллагансиз. Харидор ҳам ишларини режалаштирган. Шунинг учун пул жуда муҳим омиллардан бири.

Энг муҳими, кимнингдир кўнглини қолдирмаслик керак. Франция, Нидерландия чемпионати тўхтатилди. Катта эҳтимол билан мавсум давом эттирилмайди. Чемпионни ва бошқа ўринларни аниқлаш клубларнинг ўзида қолгани яхши. Спорт принципларига асосланиб, муаммони ҳал этган маъқул. Қанақа форматдалигидан қатъи назар учрашувларни давом эттириш лозим. Лекин ҳозир дунё шундай ҳолатдаки, ҳар қандай қарорни қабул қиламиз. Агар Англияда ҳам карантин давом этса, футбол ўйнашнинг иложи йўқ. Мана шу номаълумлик нафақат футболда, балки ҳамманинг ҳаётида муҳим рол ўйнаяпти.

- Чемпионатларда чемпионни кай тарзда аниқлаш керак, деб ҳисоблайсиз?

- Чемпионни, албатта, ўйинлар, йиғилган очколар билан аниқлаш керак. Бу энг адолатли йўл. Қанақадир қуръа, ҳозирги ўринларга қараб ўйинлар тўхтатилса, эътирозлар кўпаяди. Агар ўйинлар ўтказишнинг имкони бўлса, буни амалга ошириш даркор.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
&
Rostgo'y
10/05/2020 18:00
Butun boshlik jaxon chempionato qoldirilish arafasida shoshmana
&
Rostgo'y
10/05/2020 18:00

2022 yil Qatarda o‘tkazilishi rejalashtirilgan jahon chempionati boshqa muddatga qoldirilishi ko‘rib chiqilmayapti. Bu haqda Rossiyaning RIA Novosti agentligi muxbiriga FIFA vakili ma’lum qilgan.

Manbada aytilishicha, FIFA yig‘ilib qolgan o‘yinlarni qulay muddatda o‘tkazish uchun a’zolar bilan maslahatlashgan holda yechim topadi: «Pandemiya vaqtida futbol jamoatchiligi birdamlik ko‘rsatmoqda va FIFA bu koronavirusning futbolga ta’sirini kamaytirishiga ishonadi», deb FIFA vakilining so‘zlarini keltirgan RIA Novosti.

Agentlikning suhbatdoshi 18 mart kuni FIFA tomonidan maxsus ishchi guruh tuzilgani, bu guruh pandemiya vaqtida qanday harakatlanish bo‘yicha ko‘rsatmalar ishlab chiqqani va xususan, xalqaro o‘yinlar kalendari bo‘yicha ishlayotganini ma’lum qilgan.

Ma’lumot uchun, koronavirus pandemiyasi sabab JCH-2022 saralash o‘yinlari to‘xtatib qo‘yilgan. Jumladan, O‘zbekiston milliy jamoasining Yaman (31 mart), Singapur (4 iyun) va Saudiyaga qarshi (9 iyun) o‘yinlari noma’lum muddatga qoldirilgan. Saralashning «D» guruhida qatnashayotgan O‘zbekiston 9 ochko bilan o‘z guruhida yetakchilik qilmoqda.
&
Rostgo'y
10/05/2020 17:57
Toshkent xam namangan xam qizil xudud undan oz uyida uynagani yaxshi nma keregi bor ortiqcha rasxoddi
&
Нодирбек жовлиев
09/05/2020 18:12
Ҳа тезироқ машғулотларни бошлаб туруш керак
&
Rostgo'y
09/05/2020 17:26
SPORTS.UZ MANI NIKIMI BLOKLASANAXAM ROZIMAN OMA MAMBI MAYMUNNI QAYTIP SAYTKA OPCHIQMANA bunga mani nafratim CHEKSIZ
&
Бум
09/05/2020 16:10
ўзи бу жайдари одамда яхши тушунтиради
&
darwesh
09/05/2020 16:00
Дехкон мисоли жуда зур чикибди. Дехкончасига тушунтирилибди