Карла Суарес Наварро рақибининг жароҳат олишига сабабчи бўлди

Испаниялик теннисчи Карла Суарес Наварро Нью-Хейвен турнирида финал босқичига йўл олди.

У мусобақанинг ярим финалида Пуэрто-Рико вакиласи Моники Пюиг билан баҳслашди. Ушбу учрашувда ҳисоб 4:4 бўлиб турган вазиятда Моника ўйинни давом эттира олмаслиги ҳақида хабар берди.

Бунга сабаб унинг қорин қисмидаги мушаклари тортиб қолгани бўлди.

Шу тариқа "Connecticut Open" финалида Суарес Наварро беларуслик Арина Соболенко билан куч синашади.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)