Карлес Пуйоль иштирокида матбуот анжумани бўлиб ўтди
Ads

Тошкентдаги "Ҳаёт" меҳмонҳонасида Карлес Пуйоль иштирокида матбуот анжумани ўтказилади. Яна бир неча дақиқалардан сўнг пресс конференция бошланади.

Матбуот анжуманига бирин кетин журналистлар ва масьул шахслар ташриф буюра бошлади.

Деярли барча матбуот анжуманига келиб бўлди. Энди ҳамма Пуйолли кутиш билан банд. Карлесни кутяпмиз. Ундан эса дарак йўқ.

Маьлумот ўрнида, Пуйоль иштирокидаги матбуот анжуманининг видео трансляциясини интаграмдаги @Sports.uz саҳифамизда кузатиб боришингиз мумкин.

Диққат қилинг матбуот анжумани бошланди!!!

Мкарлес Пуйоль: Мен Ўзбекистон футбол федерациясининг таклифига биноан шу ерга келдим. Мен бундан хурсандман. Мен бу ерда Умид Аҳмаджоновнинг таклифига биноан келдим. Уларга раҳмат.

Янги лойиҳа мавжуд. Бу болалар футболи билан боғлиқ. Ўйлайманки, бу юртингиз учун фойда бўлади. Ўзбекистон бу орқали Қатарданги чемпионатга бориши мумкин.

Пуйоль қачондир мураббийлик фаолиятини бошлайдими? Қолаверса, Ўзбекистон МТЖдан таклиф тушса қандай жавоб беради?

- Менми? Билмадим. Мен ҳали ёшман. Мураббийлик лицензиясини олсам кўрамиз. Келажакда нима бўлишини билмаймиз. 

Ван гал ва Гвардиоладан бирини танлаш қийин. Чунки фаолиятимни бошланиши ван Гал билан боғлиқ. Гвардиола эса кейинги давр.

"Барселона" ўтган мавсум ПСЖга қарши ўйинда футболда барча нарса рўй бериши мумкинлигини исботлади. Мен бунга жавоб учрашувидан олдин ишонгандим. Ва улар ишончимни оқлашди. 

Шунингдек, Ўзбекистондаги "Барселона" фан клуби аьзоси Пуйолга эсдалик совғасини тақдим этди. 

Пуйолга энг кўп қийинчилик яратган футболчи ким?

Машғулотларда Месси анча қийинчилик туғдирарди. Ўйинда эса Дрогба. Чунки унинг жисмоний тайёргарлиги анча яхши. Унинг дриблинги хам яхши эди. 

Ҳозирги кунда қайси футболчи кучли Роналду ёки Месси? Келажакда уларнинг ўрнини ким эгаллаши мумкин?

- Роналду ва Месси энг яхшиси. Уларни ажратиб бўлмайди. Бир биридан кучли ўйинчилар. Яқин беш йилликда ким уларнинг ўрнини эгаллашини айтадиган бўлсам, барибир иккиси кураш олиб бораверади. Аммо кейинчалик Неймар уларнинг ўрнини эгаллаши мумкин.

Киберспортга қандай қарайсиз?

- Мен киберспортни қўллаб қувватлайман. Барселонада олдин футболчилар билан ўйнаб турардик. 

ФИФА билан алоқаларингиз қандай? 

- ФИФА билан алоқаларим яхши. Улар менга ФИФА етакчилари лойиҳасига таклиф қилди.

Шунинг билан ташкил этилган матбуот анжумани якунланди!!!