Карло Анчелотти энг яхши кўрган клуби қайсилигини айтди. У “Реал” эмас!

“Реал” бош мураббийи Карло Анчелотти янги келишувга кўра, 2016 йилгача мадридликларга устозлик қиладиган бўлди.

64 ёшли мураббий болалигидан қайси жамоани ёқтиришини айтди.

- Болалигимда “Интер”га мухлислик қилардим. Ҳозир ҳам мен айнан мана шу клуб ишқибозиман. Лекин ҳеч қачон “Интер”га мураббийлик қилмайман, - деди Карло Анчелотти.

Италиялик мутахассис “Реал”ни 2021 йилдан бери бошқармоқда. Унинг қўл остида мадридликлар бир неча совринлар, хусусан, Испания Чемпионлиги ва Европа Чемпионлар лигаси ғолиблигини қўлга киритди.

Анчелотти мураббийлик фаолияти давомида “Эвертон”, “Парма”, “Ювентус”, “Милан”, “Челси”, ПСЖ, “Бавария”, “Наполи” каби жамоаларда ишлаган ва уларнинг аксариятида юқори натижаларни қайд этган.

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!