Карло Анчелотти Жаҳон чемпионатидаги омадсизликдан сўнг Бразилия терма жамоасидаги такдири малум

Komp: Xabar sarlavhasi ostidagi

Бразилия футбол федерацияси жаҳон чемпионати — 2026 даги муваффақиятсиз иштирокқа қарамай, миллий терма жамоа бош мураббийи сифатида Карло Анчелоттини лавозимида қолдиришга қарор қилди. Бу ҳақда журналист Фабрицио Романо ижтимоий тармоқларда хабар берди.

 

Манба маълумотига кўра, Бразилия футбол федерацияси ва Анчелотти амалдаги шартнома доирасида ҳамкорликни давом эттириш бўйича келишиб олган. Кутилаётганидек, айнан италиялик мутахассис Бразилия терма жамоасини навбатдаги жаҳон чемпионатига тайёрлаш ва жамоани янгилаш жараёнига бошчилик қилади.

 

Эслатиб ўтамиз, 2026 йилги жаҳон чемпионатида Бразилия терма жамоаси 1/8 финал босқичигача етиб борди ва ушбу босқичда Норвегия миллий жамоасига 1:2 ҳисобида мағлуб бўлди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!