Карло Анчелотти: "Неймар 90 дақиқа тўлиқ ўйнашга тайёр"
Бразилия терма жамоаси бош мураббийи Карло Анчелотти "Жаҳон чемпионати — 2026" мусобақасининг 1/8 финалида Норвегияга қарши ўйин олдидан жамоа ҳужумчиси Неймарнинг жисмоний тайёргарлиги ва руҳий ҳолати ҳақида фикр билдирди. Мундиал бошланганидан буён юлдуз ҳужумчи майдонда жами 14 дақиқа тўп сурди, тўртта ўйиндан фақат биттасида захирадан майдонга туширилди.
— Ҳа, у 90 дақиқа тўлиқ ўйнай олади, — дея Анчелоттининг сўзларини келтиради Folha de S.Paulo нашри. — У бу вазиятдан мамнун эмас, лекин ўзини жуда муносиб тутаяпти ва машғулотларда аъло даражада ишлаяпти. Неймар атрофдагиларга ҳурмат билан муносабатда бўладиган, одамларга меҳрибон инсон, жамоадошлари уни яхши кўришади. У жамоада муҳим ўрин тутади: маҳорат даражаси жуда юқори, бироқ шу билан бирга жуда камтар. Мен ундан жуда мамнунман. Албатта, Неймар ҳар доимгидек ўйнашни истаяпти.
Маълумки, жаҳон чемпионати ҳозир АҚШ, Мексика ва Канада стадионларида ўтмоқда. 1/16 финал босқичида Карло Анчелотти шогирдлари Япония терма жамоасини қийинлик билан 2:1 ҳисобида мағлуб этганди.

Фикрлар