Каролин Возняцки: Ёш теннисчилар "оёқ остидан" тортмоқда
Даниялик Каролин Возняцки Оклендаги мусобақани ғалаба билан бошлагани ва Петра Мартичга қарши иккинчи даврада ўтказиладиган учрашув ҳақидаги фикрларини айтиб ўтди.
“Янги спорт мавсумидаги илк учрашувни кўнгилдагидек ўтказдим. Менга ўйинларда дастлабки иккита геймни ўтказиш оғир кечади. Бироқ ушбу геймлардан сўнг бир маромда ўйнашни бошлайман. Учрашувларни доимо ҳужумкор ва тажовузкор ўтказишга интиламан.
Петра ҳақида гапирадиган бўлсам, у тўп узатмаларни яхши беради ва жуда тажовузкор ўйнайди. Ушбу баҳсни ўз фойдамга ҳал этиш учун тезроқ бир маромда ўйнашни бошлашим керак. Ҳозирда кучли теннисчилар имкон қадар ўз ўйинларини мукаммаллаштиришлари керак, сабаби ёш теннисчилар кутилмаганда оёқ остидан тортиб қоладилар”, дейди Каролин Возняцки.

Фикрлар