Каррагер: "Роналду юзимга "торт билан урди"
Жейми Каррагер Роналду у билан саломлашмаган эпизодга тўхталиб ўтди.
"Олд Траффорд"да бўлиб ўтган "Манчестер Юнайтед" ҳамда "Ливерпуль" (2:1) ўйини олдидан португалиялик ўйинчи Каррагерни қўполлик билан эътиборсиз қолдирди. У Жейми билан биргаликлда экспорт сифатида ишлаган Рой Кин ҳамда Гари Невил билан саломлашди.
"Роналду ҳақида ҳақиқатни айтганим учун у менинг юзимга "торт билан урди". Ўз навбатида тен Хаг ҳам Роналдуга нисбатан шу ишни қилди (уни захирада қолдирди). Демак, нидерландиялик мутахассис билан бир хил фикрдамиз.
Балки, МЮ афсоналари ҳам менинг Криштиану ҳақида айтган фикримга тўлиқ қўшилар", - деди собиқ "Ливерпуль" футболчиси ўз твиттер саҳифасида.
Фикрлар