Касаллик Ибрагимовични ҳам четлаб ўтмади
"Милан" ҳужумчиси Златан Ибрагимович коронавирус инфекциясини юқтириб олди. Бу ҳақда, Corriere dello Sport ва Италиянинг бир қатор нашрлари маълумот тарқатди.
Шведциялик форвард COVID-19га топширган тести ижобий натижани кўрсатган.
Яқин орада "россонерилар" ушбу маълумот ҳақида хабар қилишлари кутилмоқда.
Аввалроқ, Италия клубининг ҳимоячиси Леонардо Дуартеда коронавирус аниқлангани ҳақида хабар бергандик.
Фикрлар