Касильяс фаолиятини А Серияда давом эттириши мумкин

Испаниялик афсонавий дарвозабон Икер Касильяс Португалия чемпионатидан  Италия А Сериясига кўчиб ўтиши мумкин.

Calciomercato нашри тарқатган хабарга кўра 36 ёшли посбон ҳали бутсаларини михга илмоқчи эмас. Унинг агенти эса мижозига А Серия клубларидан жамоа изламоқда. Таъкидлаш лозимки ёзда “Порту” билан шартномаси якунланадиган футболчига шунингдек АҚШ чемпионатидан ҳам жиддий таклифлар бўлмоқда.

Эслатиб ўтамиз, Касильяс 16 мавсум “Реал” сафида ўйнаганидан сўнг 2015 йил “Порту”га кўчиб ўтган эди. У жорий мавсум Португалия чемпионатида жами 18та учрашувда иштирок этган ва ўз дарвозасидан 11та гол олиб чиқишга мажбур бўлган.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)