Каталония ҳукумати Мессини мукофотлади

Komp: Xabar sarlavhasi ostidagi

"Барселона" клуби форварди Лионель Месси Каталония ҳукуматининг энг юқори мукофотларидан бири - Крест Санд-Жорди мукофоти билан тақдирланди. Бу ҳақда “кўк-анор ранглилар” расмий сайти хабар тарқатмоқда.

Таъкидлаш керакки, Крест Санд-Жорди мукофоти Каталон тили ва маданиятини ривожлантиришга улкан ҳисса қўшган шахсларга берилади.

Эслатиб ўтамиз, 31 ёшли аргентиналик футболчи 2004 йилдан буён “Барселона” шарафини ҳимоя қилиб келмоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!