Катанец Ҳиндистон билан қандай ўйин намойиш этмоқчи эканлиги, Сурияга қарши учрашувда нега охирида ўзгариш қилмагани ҳақида гапирди

Бугун Осиё кубоги иккинчи туридан олдин Ўзбекистон миллий терма жамоасининг Ҳиндистонга қарши ўйини олдидан матбуот анжумани бўлиб ўтди. Унда Сречко Катанец иштирок этиб, мутахассис ўз фикрларини билдириб ўтди. 

- Агар кучли жамоалар билан ўйнасак ҳаммага ўйнаш осон бўлади. Эртага бошқача учрашув бўлади. Биз агрессив ҳаракат қилишга уринамиз. Очиқ ҳудудлар очишга интиламиз. Кўпроқ тўпни назорат қилишимиз лозим. Шунда кўпроқ имкониятлар бўлади. Шунда жарима зарбалари, балки пенальти бўлар. Мен жамоани тайёрладим.

Ҳиндистон жуда тартибли жамоа ва агрессив ўйнайди. Эртанги баҳс Сурия билан беллашувдагидан фарқ қилади. 90-дақиқа давомида сабрли бўлишимз лозим.

Бу ерда ҳиндистонлик мухлислар кўп. Биз уларнинг босимига эътибор қаратмасдан ўзимизнинг ўйинни кўрсатишга ҳаракат қиламиз. Биз бундай босимларга эътибор қаратмаймиз. Кейинги учрашувлар ҳақида ўйлаймиз.

Ҳожиакбар Алижонов учун Осиё кубоги якунланди. 

Жаҳон чемпионати саралашидаги Эрон билан ўйинда гап тактикада эмас, футболчиларнинг хоҳишида эди. Шунинг учун ўша пайт 5 ҳимоячи билан яхши ўйнаётгандик. Эрон билан беллашувда Сергеев ҳисоб 2:1 пайти тушганди. Шунинг учун бу нарса футболчиларнинг менталитетига боғлиқ. 

Сурияга қарши беллашувга тўхталадиган бўлсак, улар 2 ҳужумкор футболчини майдонга туширди. Шунда улар янги кучлар пайдо бўлди. Шу сабабдан ҳам мен ўзгаришга қўл урмадим.   

Сурия билан учрашув ўтиб кетди. Бу ҳақда гапиргандан фойда йўқ. Бу ўйин мен учун ҳеч қандай принципиал аҳамиятга эга эмасди. Мен Эктор Куперни жуда ҳам ҳурмат қиламан. Инсон сифатида ҳам, мураббий сифатида ҳам, - деди Сречко Катанец.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
&
Дувлан
18/01/2024 10:00
Хиндларни турон жамоамиз хам ютади нафсқат МТЖ.
&
Jabborov Alisher
18/01/2024 09:28
Осиё чемпионатидаги энг заиф, ўйини сифатсиз терма Ўзбекистон бўлди. Наҳотки эсини таниганидан бери тўп тепадиган профиссионал футболчи аниқ пас бера олмайди.

&
Jabborov Alisher
18/01/2024 09:28
Осиё чемпионатидаги энг заиф, ўйини сифатсиз терма Ўзбекистон бўлди. Наҳотки эсини таниганидан бери тўп тепадиган профиссионал футболчи аниқ пас бера олмайди.

Нишанов Шавкат
18/01/2024 07:44
Духи тушиб кетган, қўрқоқ тренерларни гапини қилганга ўхшаяптию, бу тренер..

&
Азизжон
17/01/2024 23:17
Бу жинни Ктанец Индия Билан уйинда оптималь хужумчи тушириши кере
In'omjon Ganiyev
17/01/2024 18:55
4-0
In'omjon Ganiyev
17/01/2024 18:55
Olg‘a UZB
&
Саидакбар
17/01/2024 15:59
Аббосди уйинда тулик уйнаш керек
ишбобоев жума
17/01/2024 15:26
Биз Сизларга ишонамиз Узбек углонлари.