"Катта Дубулға". Чарос Қаюмова туркиялик рақибасига ютқазиб қўйди
Хитойнинг Уси шаҳрида таэквондо бўйича нуфузли "Катта Дубулға" турнири ўтказилмоқда.
Бугун мусобақа доирасида -49 кг вазн тоифасида Чарос Қаюмова юртимиз шарафини ҳимоя қилди. Ҳамюртимиз илк даврада туркиялик Руқия Йилдиримга қарши даянга чиқди ва афсуски имкониятни бой бериб қўйди.
Эслатиб ўтамиз, кеча Никита Рафалович -80 кг вазн тоифасида бронза медали соҳибига айланганди.
Манба: Ўзбекистон таэквондо WT ассоциацияси матбуот хизмати
Фикрлар