"Катта Дубулға". Жасурбек Жайсунов тажрибали рақибига ютқазиб қўйди
Уси шаҳрида таэквондо бўйича "Катта Дубулға" мусобақаси давом этмоқда. Беллашувларда -68 кг вазн тоифасида юртимиз шарафини ҳимоя қилаётган Жасурбек Жайсунов илк даврада таэквондо ватани вакили, жанубий кореялик Ким Мин Хюкка қарши жанг қилди ва имкониятни бой бериб қўйди.
Манба: Ўзбекистон таэквондо WT ассоциацияси матбуот хизмати
Фикрлар