Катта ғалабадан кейин Гвардиола “Ливерпуль”дан нега ранжимоқда?

“Манчестер Сити” бош мураббиийи Хосеп Гвардиола “Ливерпуль” устидан 4:0 ҳисобидаги ғалабадан сўнг рақибни танқид қилди.

- Биз улар учун чемпион йўлагини ташкил қилдик. Улар эса бир оғиз раҳмат ҳам айтишмади. Мана нима учун улар Европа ва Премьер лига чемпиони. Биз ана шундай чемпион жамоани тиз чўктирдик. “Ливерпуль” мен тўқнаш келган энг яхши жамоа. Улар жуда тезкор ўйин кўрсатади, - деди Гвардиола.

Бу ғалаба “Манчестер Сити”нинг иккинчи поғонадаги ўрнини мустаҳкамлади.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)