Катта суммага қарамай, “Арсенал”га зўр ўйинчини сотишмади
“Арсенал” раҳбарияти АПЛ вакили “Ньюкасл”дан ярим ҳимоячиси Бруну Гимарайнс трансфери учун 55 миллион фунт стерлинг (64 миллион евро) таклиф қилди. Бироқ “қарғалар” бу таклифни рад этди. Бу ҳақда Globo хабар берди.
Манба маълумотига кўра, Лондон клуби 28 ёшли футболчи учун янги таклиф билан чиқишни режалаштирмоқда.
Қайд этилишича, Гимарайнснинг трансфер нархи 2026 йилги жаҳон чемпионатидаги муваффақиятли иштироки сабаб ошган. У мусобақада учта ўйинда 3 та голли узатмага муаллифлик қилди.
Ўтган мавсумда бразилиялик футболчи барча мусобақаларда 41 та учрашувда иштирок этиб, 9 та гол ва 8 та голли узатма қайд этди.
Унинг “Ньюкасл” билан амалдаги шартномаси 2028 йил ёзигача мўлжалланган. Transfermarkt унинг бозор қийматини 70 миллион евро деб баҳоламоқда.

Фикрлар