Кавани фаолиятини АПЛда давом эттиришни хоҳламоқда
ПСЖ форварди Эдинсон Кавани яқинлашиб келаётган ёзги трансферлар даврида Англия премьер-лигасига кўчиб ўтиши мумкин. Бу ҳақда Calciomercato нашри хабар тарқатмоқда.
Юқоридаги манбаага кўра 32 ёшли уругвайлик футболчи ўз агентидан АПЛ клублари билан музокараларни бошлашни сўраган. Таъкидлаш керакки унга айни дамда "Манчестер Юнайтед" ва "Челси" клубларидан қизиқишлар мавжуд. Унинг трансфери эса 50 млн еврога баҳоланмоқда.
Эслатиб ўтамиз, Кавани учун шунингдек "Наполи" ва "Атлетико" клублари ҳам кураш олиб боришмоқда.
Маълумот учун, Эдинсон Кавани жорий мавсум ПСЖ сафида жами 29та ўйинда майдонга тушди ва 22та гол ҳамда 8та голли узатмага муаллифлик қилган. Унинг парижликлар билан амалдаги шартномаси 2020 йилга қадар имзоланган.
Фикрлар