Кавани Форланга етиб олди
Ads

Уругвай терма жамоаси форварди Эдинсон Кавани бугун Америка кубоги гуруҳ босқичининг 2-туридан ўрин олган Японияга (2:2) қарши ўйинда иштирок этди.

Бу ПСЖ ҳужумчиси учун терма жамоаси либосидаги 112-ўйин бўлди. У шу тариқа Уругвай терма жамоасида энг кўп ўйин ўтказган футболчилар рўйхатида Диего Форланга тенглашиб олди ва кучли учликка кўтарилиб олди.

Таъкидлаш керакки, бу борадаги рекорд Диего Годинга тегишли. Унинг ҳисобида 129та ўйин бор. Иккинчи ўрин эса фаолиятини якунлаб бўлган Макси Перейрага (125) тегишли.