Кавани Иброҳимовичга етиб олди

“Манчестер Юнайтед” ҳужумчиси Эдинсон Кавани Англия премьер-лигаси доирасида “Саутгемптон” дарвозасини икки маротаба аниқ нишонга олиб, кучли бешлик чемпионатларидаги голлари сонини 253 тага етказди.

Уругвайлик ҳужумчи бу кўрсаткич бўйича “Милан” ҳужумчиси Златан Иброҳимович билан тенглашиб олди ва учинчи ўринга кўтарилди.

Кучли бешлик чемпионатларида улардан фақат икки футболчи –  Лионель Месси ва Криштиану Роналду кўп гол урган.

Умумий ҳисобда етакчилик қилаётган Лионель Месси чемпионат ўйинларида жами 435 та гол урган. Криштиану Роналду ҳисобида 421 та гол бор.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!