Кавани Ла Лига клубининг тиббий кўригидан ўтди

ПСЖ ҳужумчиси Эдинсон Кавани "Атлетико" таркибига қўшилишга яқин турипти.

Маълум бўлишича, 32 ёшли футболчи мадридликларнинг тиббий кўригидан ўтган. Аммо томонлар трансфер тафсилотлари борасида ҳали келишиб улгуришмаган.

Аввалроқ, "Атлетико" уругвайлик футболчи учун 15 млн евро ва қўшимча бонус сифатида 3 млн евро таклиф қилишгани маълум бўлганди. Парижликлар эса 20 млн евро талаб қилмоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!