Кавани ПСЖда қолмоқчи
ПСЖ форварди Эдинсон Кавани ўзининг жамоадаги келажаги ҳақида гапириб ўтди.
“Менинг ушбу жамоа билан шартномам бор. Бу ерда хотиржамман ва ҳамма нарса мени қаноатлантиради. Париждаги ҳаётимдан мамнунман. Аммо футболда олдиндан нимадир дейиш қийин”, - дейди уругвайлик футболчи.
Маълумот учун, 32 ёшли Кавани жорий мавсум ПСЖ сафида жами 29та ўйинда майдонга тушди ва рақиблари дарвозасига 22та гол уришга эришди. Унинг клуб билан амалдаги шартномаси 2020 йилга қадар имзоланган.
Фикрлар