Кавани уларга қимматлик қилади
Аргентинанинг "Бока Хуниорс" клуби президенти Хорхе Амор Амеаль ПСЖ форварди Эдисон Каванининг жамоага таклиф этилиши борасида тарқалган хабарларга муносабат билдириб ўтди. Бу ҳақда Goal.com маълум қилди.
“Каванидек футболчи бизнинг жамоада ўйнамоқчилигидан хурсандмиз, аммо молиявий томондан бунга қурбимиз етмайди. Кавани - ажойиб футболчи, лекин биз ҳозирги таркибимиз ҳақида ўйлашимиз керак”, - дейди президент.
33 ёшли уругвайлик футболчи ёзда ПСЖни эркин агент сифатида тарк этади. Унга "Атлетико" ва "Интер Майами" клубларидан ҳам қизиқишлар мавжуд.
Фикрлар