Кавани яна жароҳат олди
ПСЖ форварди Эдинсон Кавани яна лазаретга тушди. Бу ҳақда L'Equipe нашри хабар бермоқда.
Юқоридаги манбаага кўра 32 ёшли уругвайлик футболчи машғулотлар пайтида яна сон мушакларини шикастлаб олган. Энди уни соғайиши учун яна 2 ҳафта муддат талаб этилади.
Эслатиб ўтамиз, Кавани “Манчестер Юнайтед”га қарши ЕЧЛ 1/8 финал жавоб баҳсида бир неча дақиқа ўйнаганини инобатга олмаганда 9 февралдан буён ПСЖга ёрдам бермаяпти. У жорий мавсум жами 27та ўйинда иштирок этди ва ўз ҳисобига 22та гол ҳамда 8та голли узатма ёздириб қўйишга эришди.
Фикрлар