Кавани январда "Атлетико"га ўтмоқчи

ПСЖ клуби форварди Эдинсон Кавани қишки трансферлар даврида жамоасини ўзгартиришни режалаштирмоқда.

Cadena SER нашри тарқатган хабарга кўра 32 ёшли уругвайлик футболчи "Атлетико" билан келишувга эришган ва у айнан мана шу жамоа сафига бориб қўшилади.

Эслатиб ўтамиз, бундан аввалроқ “матрасчилар” Каванига йилига 12 млн евро тўлашга тайёрликлари ҳақида хабарлар тарқалган эди.

Маълумот учун, Каванининг ПСЖ билан амалдаги шартномаси мавсум охирида ўз ниҳоясига етади ва парижликлар у билан келишувни узайтирмоқчи эмас. У ПСЖ сафида 2013 йилдан буён тўп суриб келмоқда. У ўтган давр мобайнида 290 та ўйинда майдонга тушди ва 196 та гол ҳамда 40 та голли узатма ёздириб қўйишга эришди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!