Каванига жамоа топилди
“Атлетико” раҳбарияти ишсиз юрган тўпурар Эдинсон Каванига икки йиллик шартнома таклиф қилмоқда.
Маълумотларга қараганда, мадридликлар футболчининг манфаатларини ҳимоя қилаётган мутахассислар билан Париж меҳмонхоналаридан бирида учрашиб, икки йиллик шартнома шартларини муҳокама қилган.
Аввалроқ, Кавани “Ювентус”, “Рома”, “Гремио”, “Бенфика” билан музокара ўтказиб, маош масаласида келиша олмаган эди. Хусусан, “Атлетико” билан бўлган дастлабки музокара ҳам барбод бўлганди.
Каванининг агентлари 33 ёшли ҳужумчи хизматларини “Барселона”га икки бор, “Реал”га эса бир марта таклиф қилди. Ла Лига грандлари бу таклифни қабул қилмади.
Фикрлар