Каванининг агенти унинг "Атлетико"га ўтишини инкор этди

ПСЖ форварди Эдинсон Каванининг агенти унинг “Атлетико” билан келишувга эришгани ҳақидаги хабарлар мутлақо асоссиз эканини айтди.

“Атлетико” билан ҳам, бошқа клублар билан ҳам ҳеч қандай музокаралар бўлмади. Эдинсон келаси мавсумни ҳам ПСЖда ўтказишни режалаштирмоқда”, - дейди агент.

Эслатиб ўтамиз, Каванининг парижликлар билан амалдаги шартномаси 2020 йилга қадар имзоланган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!