Кай Ҳаверц: "Яна мухлисларни ранжитиш — жуда оғир ҳис"
Германия терма жамоаси ҳужумчиси Кай Ҳаверц Парагвайга қарши Жаҳон чемпионати 1/16 финалидаги мағлубиятдан (1:1, пенальтилар сериясида 3:4) сўнг ўз фикрлари билан ўртоқлашди.
"Яна мухлисларни ранжитиш — жуда оғир ҳис. Биз шундай буюк давлат номидан майдонга тушамиз. Биз, футболчилар, ўзимиз ҳақимизда жиддий ўйлаб кўришимиз керак", — деди Ҳаверц.
Эслатиб ўтамиз, Ҳаверц асосий вақтнинг 54-дақиқасида ҳисобни тенглаштирган эди. Бироқ пенальтилар сериясида "немис машинаси" мағлуб бўлиб, мундиални тарк этди.

Фикрлар