Кайл Уокер: "Англия либосидаги хотиралар бир умр йодимда қолади"
"Бёрнли" ҳимоячиси Кайл Уокер Англия терма жамоасидаги фаолиятини якунланди. Бу ҳақда футболчи ўз ижтимоий тармоқлардаги саҳифасида маълум қилди.
"Ўн йилдан ортиқ вақт давомида мамлакатим шарафини ҳимоя қилгач, халқаро футболдаги фаолиятимни якунлашга қарор қилдим. Англия терма жамоаси сафида тўп суриш мен учун доим фаолиятимдаги энг катта шараф бўлган ва мен бу билан ҳамиша фахрланаман. Ҳар бир жамоадошимга, мураббийимга, менежерга, мухлисларга ва ушбу йўлнинг бир қисми бўлган барча инсонларга миннатдорчилик билдираман. Мухлисларнинг ҳар бир ҳайқириғи жамоани олға ундади ва мен Жаҳон чемпионатида йигитларни қўллаб-қувватлаш учун уларга қўшилишни интизорлик билан кутяпман. Англия либосидаги хотиралар бир умр йодимда қолади. Шунингдек, ҳар қадамда мени қўллаб-қувватлаган оиламга ҳам ташаккур айтмоқчиман. Улар бу йўлни янада ўзгача қилдилар ва мен бу лаҳзаларни улар билан баҳам кўрганимдан ҳамиша миннатдор бўламан", - дея ёзди 35 ёшли футболчи ўз саҳифасида.
Маълумот учун, Уокер 2011 йилдан бошлаб Англия терма жамоаси сафида ўйнашни бошлаган. У терма жамоа сафида жами 96 та ўйинда майдонга тушиб, 1 та гол урган. "Уч шерлар" билан ҳимоячи икки марта - 2020 ва 2024 йилларда Европа чемпионатининг бронза медалларини қўлга киритган.
Фикрлар