Каземиро ЖЧ-2018 фаворитлари кимларлигини айтди

Бразилия терма жамоаси ярим ҳимоячиси Каземиро ёзда Россия яшил майдонларида бўлиб ўтадиган навбатдаги мундиалда ғолиблик учун асосий даъвогарлар қайси терма жамоалар эканлигини айтди.

“Кучли таркибга ва ажойиб анъаналарга эга Бразилия, Аргентина, Германия, Испания ва Бельгия термалари жаҳон чемпионатининг асосий фаворитлари эканлиги ҳаммага маълум. Аммо бу футбол. Футболда эса ҳамма нарса бўлиши мумкин ва ҳар бир жамоа алоҳида бир ўйинда ўз кучини намойиш этиши мумкин. Шу боис биз майдоннинг ҳар бир чизиғида ўзимизни кўрсатишимиз лозим”, - дейди Каземиро.

Эслатиб ўтамиз, Бразилия терма жамоаси ЖЧ-2018нинг гуруҳ босқичида Швейцария, Коста-Рика ва Сербия терма жамоаларига қарши кураш олиб боради.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!