Каземиро "Ливерпуль"га қарши ўйнамайди

CHERY AUTO

"Реал" футболчиси Каземиро "Манчестер Юнайтед" билан келишувга эришгани ҳақида хабарингиз бор. Маълум бўлишича, ярим ҳимоячи манкунианликларнинг "Ливерпуль"га қарши ўйинини ўтказиб юборади. 

Tecno

"The Athletic" нашрига кўра, "қизил иблислар" бразилиялик иқтидор эгасини ушбу ўйинда майдонга тушириш учун жума куни рўйхатдан ўтказиши керак эди. Бироқ муддат аллақачон ўтиб кетган. Шу сабабли Каземиро муҳим ўйинда жамоасига ёрдам бера олмайди. 

У "Саутгемптон" билан баҳсда дебют қилиши кутилмоқда. Ушбу учрашув 27 август куни бўлиб ўтади. 

Маълумот ўрнида, 30 ёшли "Реал" собиқ вакилининг мадридликлар билан хайрлашув маросими душанба куни бўлиб ўтиши хабар қилинган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!