Каземиро "Манчестер дербиси"да ким ғалаба қозонишини айтди

"Манчестер Юнайтед" ярим ҳимоячиси Каземиро жамоасининг дербида "Манчестер Сити"ни мағлуб этишига ишонмоқда.

"Бу ажойиб ўйин бўлади. "Манчестер Сити" сўнгги йилларда дунёнинг энг яхши жамоалардан бири бўлди. Лекин биз ҳар доимгидек тайёрмиз, чунки ҳозир яхши формадамиз. Бизни кучли рақибга қарши қийин баҳс кутиб турганини биламиз, лекин умид қиламанки, ғалаба қозонамиз", - деди бразилиялик футболчи.

Агар "қизил иблислар" беллашувда ғалаба қозонса, турнир жадвалида 3-ўринга чиқиб олади ва "шаҳарликлар" билан атиги 1 очко ортда қолади.

Эслатиб ўтамиз, мазкур учрашув бугун соат 17:30 да бошланади

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!