Каземиро хайрлашув матбуот анжуманида йиғлаб юборди

"Реал"дан "Манчестер Юнайтед"га ўтаётган бразилиялик ярим ҳимоячи Каземиро Мадрид клубидаги хайрлашув матбуот анжуманида йиғлаб юборди.

“Хотиним билан бу ерга келганимизда, мен ҳеч кимни танимасдим. Биз янги мамлакатга, янги клубга кўчиб ўтдик ва шу ерда ўз ҳаётимизни қурдик. Мадрид менинг иккинчи уйим.

Аниқ айтмоқчиманки, бир кун келиб бу ерда менга қилинган барча яхшиликларни қайтариш учун қайтиб келаман ва клубга ёрдам беришда давом этмоқчиман. Бу ерда ўрганганларим эса “Манчестер Юнайтед”дек буюк клубга ўтишимга куч беради.

Президентимиз Флорентино Пересга раҳмат айтмоқчиман. Бу клубнинг келажаги порлоқ ва бундан кейин ҳам ғалаба қозонади. Hala Madrid!” - деди Каземиро.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!