Каземиронинг Жанубий Кореяга қарши ўйинда статистикаси ажойиб

"ЖЧ-2022" доирасида Бразилия ва Жанубий Корея терма жамоалари чорак финал учун баҳс олиб борди. Учрашувда "пентакампеонлар" 4:1 ҳисобида қитъадошларимизга ҳеч қандай имконият қолдирмади.

Ўйинда Бразилия терма жамоаси футболчиси Каземиро тўлиқ 90 дақиқа ҳаракат қилди ва ажойиб натижа қайд этди: у 86 марта тўпга тегинди, 6 марта яккама-якка курашда ютди, 6 маротаба ҳудуд танлашда адашмади, 4 та зарба берди ва ҳатто Неймарнинг бурнини артиб қўйишга ҳам улгурди.

Эслатиб ўтамиз, Тите шогирдлари чорак финалда Хорватия терма жамосига қарши ўйнайди. Учрашув жума куни соат 20:00 да старт олади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!