Кеча сайтимизда ўзбек ва хориж спортига оид кўплаб хабарлар чоп этилди. Улар орасида сайтимиз кузатувчилари қуйидагиларни кўпроқ мутола қилишди.

Сиз кечаги кунинг муҳим хабарларини ўтказиб юборган бўлсангиз, унда бу сиз учун айни муддао.

• 7-18 август кунлари Таиландда футзал бўйича клублар ўртасида ўтадиган Осиё чемпионатида АГМК ҳам қатнашади. Шу боис олмалиқликлар таркибни кучайтиришни мақсад қилишган. SPORTS.uz сайтига маълум бўлишича, АГМК жамоаси вакиллари айни пайтда 2 нафар бразилиялик футзалчи билан музокаралар олиб боришмоқда.

• "Реал Мадрид" клуби Англия премьер лигасида тўп тепувчи Поль Погба борасида юқори темпда музокаралар олиб бормоқда. МЮга футболчи учун испанияликлар 80 млн евро ва Гарет Бэйлни беришмоқчи. Бэйлнинг трансфер нархи 90 млн еврога баҳоланиб, Погба 170 млн еврога тенг миқдорда трансфер қилиниш эҳтимоли юқори.

• Бразилия ва Аргентина терма жамоалари ўртасидаги Копа Америка ярим финал баҳсидан сўнг Месси ва Неймар учрашишди. Учрашув трибуна остида кечган ва бир неча дақиқа давом этган. Хориж нашрлари буни бразилиялик футболчининг "Барселона"га қайтишга яқин эканлигидан далолат дея баҳоламоқда.

• Ўзбекистон Лига Кубогининг 2-турида «Андижон» «Насаф»ни 1:0 ҳисобида мағлуб этган ҳолда гуруҳда яққол пешқадамлик қилмоқда. “Аждарлар” 3 очко билан 2-ўринни банд этиб турибди. Қаршиликлар устози Рўзиқул Бердиев ушбу мусобақадаги илк мағлубиятга изоҳ бериб ўтди.

• “Бенфика” ҳужумчиси Жоау Фелиш 127 млн евро эвазига “Атлетико”га кўчиб ўтди. 19 ёшли Фелиш шу тариқа тарихдаги энг қиммат португалиялик футболчига айланди. Айтиш лозимки, бу борадаги аввалги рекорд Криштиану Роналдуга тегишли эди. У 2018 йил "Реал"дан 117 млн евро эвазига "Ювентус" сафини тўлдирганди.

• Bleacher Report портали Аргентина терма жамоаси сардори Лионель Мессининг Америка кубогидаги навбатдаги муваффақиятсизлигини акс эттирувчи Super Mario видеоўйини кўринишида махсус видеоролик тайёрлади.

• Бразилия терма жамоаси вингери Виллиан Америка кубоги финалида иштирок этолмаслиги мумкин. 30 ёшли футболчи сон мушакларидан жароҳат олган. Эслатиб ўтамиз, Бразилия – Перу ўйини 7 июль куни бўлиб ўтади.

• Ўзбек футбол мухлислари учун таниқли бўлган туркманистонлик тажрибали мутахассис Тачмурад Агамурадов «Сурхон» жамоасида иш бошлади. Клуб матбуот хизмати тарқатган хабарга кўра, Агамурадов Бахтиёр Ашурматовга маслахатчи мураббий сифатида ёрдам беради.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!