Келажакда ФИФА Европада Чемпионлар лигасидан ҳам нуфузлироқ мусобақа ташкил этади
Европанинг топ чемпионатлари клублари бутун қитъа миқёсида йирик турнир ташкил этиш бўйича музокаралар ўтказмоқда.
Англия, Испания, Италия, Франция ва Германия чемпионатлари раҳбарлари ФИФА билан “Европа премьер-лигаси” номли мусобақа ташкил қилиш таклифини билдирган.
Манбалар янги мусобақа форматини ҳам эълон қилди. Унга кўра, бу мусобақа қитъанинг энг яхши 18 жамоаси иштирок этадиган лига бўлади. Учрашувлар Европа чемпионатлари билан бир қаторда мунтазам ўтказилади.
Айни пайтда ҳомийларни излаш ишлари олиб борилмоқда. Турнирни ўтказиш учун камида 6 миллиард доллар маблағ сарфланиши кутилмоқда.
Ҳозирча Европада клублар миқёсида 2 та йирик турнир - УЕФА Чемпионлар лигаси ва УЕФА Европа лигаси мавжуд.
Фикрлар